Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эксперт: «Авиалогистика соҳасини кучайтиришимиз керак»

Эксперт: «Авиалогистика соҳасини кучайтиришимиз керак»

«Янги авиакомпаниялар стратегиясини тўғри йўналтириши керак», – дейди «HAMD BUSINESS NETVORKS» МЧЖ  раҳбари Абдураҳмон Ҳакимов.

Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида 9 та давлат  ва ҳукумат раҳбарларидан ташқари турли соҳа экспертлари, тадбиркорлар иштирок этди.

Абдураҳмон Ҳакимовнинг сўзларига кўра, бу ташкилот доирасида эътиборга лойиқ йўналишлардан бири логистика соҳасидир. 

«ИҲТ 16-саммитда динимиз, тилимиз, қадриятларимиз муштарак бўлган давлатлар вакиллари қатнашаётгани жуда муҳим, яъни муносабат ўрнатиш осон. Ташкилот сабаб 300 та тадбиркорнинг йиғилиши жуда катта гап. Бу нафақат иқтисодий, савдо, балки логистика, туризм соҳаси учун ҳам фойдали бўлди. Асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланамиз. Бу форум доирасида Эрон, Қозоғистон, Покистон давлатлари билан шартнома имзоладик, яъни  транспорт-логистика инфратузилмасини самарали бошқариш масалалари бўйича», – дейди Ҳакимов.

Унинг сўзларига кўра, Покистон ва Эронни бизнинг енгил саноат маҳсулотларимиз ва логистика соҳаси кўпроқ қизиқтирган.

«Бу мамлакатлар орқали жаҳон бозорига чиқишимиз мумкин.  Аммо яна битта муаммолардан бири Покистон давлатидан келган савдо ташкилоти вакиллари машаққатли йўл билан келаяпти, яъни 12 соат вақт сарфлаган. Янги авиакомпаниялар стратегиясини тўғри йўналтириши керак, деб ўйлайман, шунда туризм ҳам ривожланади. Авиалогистика соҳасини кучайтиришимиз керак. Агар бу соҳани тўғри йўлга қўйсак денгиз портларига чиқишимиз мумкин. Савдо ҳажмини кенгайтиришимиз мумкин. Қўшимча қийматга, яъни қадоқлашга ҳам эътибор қаратишимиз лозим», – дейди эксперт.

Эслатиб ўтамиз саммитда Президентимиз ўз нутқида ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқлигини кучайтириш ҳақида сўз юритар экан, аъзо давлатларнинг аксарияти денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга эмаслигини алоҳида таъкидлаганди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг