Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига ўтилмоқда

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига ўтилмоқда

Фото:«Sputnik»

Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, 2021 йил якунигача 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши белгилаб берилган эди.

Шунга кўра, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти томонидан Қўқон шаҳрида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирда Қўқон шаҳри электр энергияси истеъмолчилари 6 та нимстанция ва ундан чиқувчи 113 та 6 кВ ли электр узатиш тармоқлари ҳамда 556 та трансформатор пунктлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» матбуот хизмати хабар берди.

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида шаҳар ҳудудидаги ҳисоб нуқталарига жами 59 168 та, жумладан: нимстанцияларга  143 та; аҳоли истеъмолчиларига 53 983 та ҳамда улгуржи истеъмолчиларига 4 673 та электр ҳисоблагичлар ва ҳисоб нуқтларидан маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 373 та концентраторлар ўрнатилиши таъминланади.

Ушбу лойиҳа доирасида Қўқон шаҳрига ХК «Toshelectroapparat» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 22 000 дона  замонавий электр ҳисоблагичлар етказиб берилди ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг