Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди ҳаммаси бошқача бўлади (фото)

Энди ҳаммаси бошқача бўлади (фото)

Фото: «Навоий ҳаёти»

Навоий вилоятига Давлат хизматлари агентлигининг 2 та автобуси аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатиш учун келтирилди.

Одамларда шу пайтгача автобуслар фақат йўловчи ташийди, деган тушунча бор эди. Аммо, замон ўзгаргани сайин бу автоуловдан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкинлигини фотоларда ҳам кўриб турибсиз. Аҳолига фақатгина давлат хизматлари кўрсатиш учун мослаштирилган замонавий ва қулай транспортда қуёш батареялари ҳам ўрнатилган.

Салонда  бир қатор қулайликлар мавжуд. Компьютер, принтер, интернетга уланиш мосламаси ҳамда кўрсатилган хизматларга тўловлар қабул қилиниши учун касса учун ҳам алоҳида бурчак ташкил этилган. Қойил! Бира тўла давлат хизматлари, нотариус, фуқаролик ҳолатлари далолатномалари ёзиш бўлими ва банк хизматларини кўрсата оладиган мазкур автобус  одамларнинг бир қатор оворагарчиликларига чек қўяди.

Боиси, вилоятнинг олис ҳудудларидаги аҳоли марказга келиб кетиши учун бир кунини сарфларди. Баъзида бир ҳужжат учун икки кун марказга келиб кетиш лозим бўлган. Энди эса бошқача бўлади. Мазкур автобусда халққа кўрсатилган мобил хизмат туфайли давлат хизматлари кўрсатиш сифати ҳам яхшиланади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг