Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди олис ҳудудлардаги ўқув марказларига солиқдан имтиёз берилади

Энди олис ҳудудлардаги ўқув марказларига солиқдан имтиёз берилади

Бугунги кунда «Кўмак» дастури доирасида 130 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиш йўлга қўйилгани учун олис ва чекка ҳудудларда олти ой ичида хорижий тил ўргатадиган 120 дан зиёд ўқув маркази иш бошлади.

Бундай ўқув марказларини ташкил қилиб, тажриба орттирган ёш тадбиркорлар атрофида АТ ва замонавий касб маркази, кутубхона, спорт тўгаракларини очиш таклифини бермоқда.

Хабар берилишича, «Кўмак» лойиҳаси доирасида ўз бизнесини бошлаб, яхши натижа кўрсатаётган ёшлар фаолиятини кенгайтириш учун 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда ажратиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, энди олис ҳудудлардаги ўқув марказлари ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдорида тўлайди, улардаги ўқитувчилар учун даромад солиғи 7,5 фоиз бўлади (ҳозир ижтимоий ва даромад солиғи 12 фоиздан тўланади).

Ёшлар ишлари агентлигига хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда йилига 20 минг ёшни келажак касбларига ўқитиш дастурини ишга тушириш, ҳар бир туманга 500 миллион сўмгача ссуда ажратиб, техникум ва ўқув марказларида касб-ҳунар лабораториясини ташкил қилиш топширилди.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг