Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эндиликда йўл чизиқларини босиш радарлар томонидан қайд этилмайди

Эндиликда йўл чизиқларини босиш радарлар томонидан қайд этилмайди

Фото: Xabar.uz

1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиш радарлар томонидан қайд этилмайди

Президентимиз топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно. 

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг