Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энергетика назорати бўйича Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди

Энергетика назорати бўйича Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди

Фото: «Xabar.uz»

Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори имзолангани хабар қилинганди.

Қарорга кўра, Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилди.

Ушбу Бош прокурор ўринбосари Ўзэнергоинспекция зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришга амалий ёрдам кўрсатади. Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қарорда Бош прокуратура зиммасига икки ҳафта муддатда ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш юклатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг