Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Етти мамлакатда саратонга қарши вакцина синови бошланди

Етти мамлакатда саратонга қарши вакцина синови бошланди

Шифокорлар ўпка саратонини даволаш учун дунёдаги биринчи мРНК вакцинасини синовдан ўтказишни бошладилар. Етти мамлакатнинг 34 та тадқиқот маркази беморларга препаратни қўллашни бошлади.

Буюк Британия, АҚШ, Германия, Венгрия, Полша, Испания ва Туркияда халқаро клиник синовлар бошланди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Синовлар кимётерапия ўрнини босиши мумкин, чунки у инсон танасига камроқ зарар етказади. Вакцина немис олимлари томонидан яратилган. Улар COVID-19 учун препаратнинг асосини ташкил этган бир хил мРНК технологиясидан фойдаланганлар. Дори туфайли тананинг ўзи саратон ҳужайраларини таний олади ва улар билан курашади.

Тадқиқот кичик ҳужайрали ўпка саратони билан оғриган 130 нафар беморда ўтказилади. Бир йил давомида субъектларга иммунитетни мустаҳкамлаш учун ўнлаб дозаларда вакцина берилади. Биринчи одам аллақачон бу препаратни олган. Шифокорлар ишланма бутун дунёда машҳур бўлишига умид билдирди, деб ёзади The Guardian газетаси.

«Бизда бу вакцина яхши натижа кўрсатаётгани ҳақида баъзи далиллар мавжуд. Умид қиламизки, вақт ўтиши билан даволашда бошқа тўқималарга таъсир қилмасдан ўпка саратонига қарши самарали эканлигини кўрсата оламиз», деди Лондон Университет коллежи клиник синови раҳбари доктор Сара Бенафиф.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг