Европада ўн минглаб одамлар жазирамадан вафот этди
Барселона Глобал саломатлик институтининг (IS Global) 12 август куни эълон қилинган ҳисоботига кўра, 2023 йилда Европада жазирама тўлқинлар туфайли 47 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Жанубда жойлашган давлатлар энг кўп жабр кўрган.
IS Global маълумотларига кўра, ўтган йил дунёдаги энг иссиқ йил бўлди.
Иқлим ўзгариши сабаб ҳарорат ошишда давом этар экан, европаликлар Ердаги энг тез исиётган қитъада яшамоқда ва ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли соғлиқ учун хавф туғдиради.
Испания тадқиқот маркази ҳисоботига кўра, 2023 йилда юқори ҳароратдан ҳалок бўлганлар сони 60 минг кишига етган.
Агар сўнгги 20 йил ичида одамларга ҳароратнинг кўтарилишига мослашишга ёрдам берадиган чоралар кўрилмаганда, эрта огоҳлантириш тизимлари ва соғлиқни сақлашни яхшилаш каби чоралар кўрилмаганида, бу кўрсаткич 80 фоизга юқори бўлиши мумкин эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter