Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона шаҳрига янги прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди

Фарғона шаҳрига янги прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Бугун, 9 февраль куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чоғида Фарғона шаҳрининг янги прокурори кенг жамоатчиликка таништирилди.

Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Қобулов Дилмурод Қобулович Республика бош прокурорининг буйруғи билан Фарғона шаҳрининг прокурори этиб тайинланди.

Дилмурод Қобулов 1981 йилда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. Андижон вилоят прокуратурасида ҳамда Республика Бош прокуратурасида маъсул вазифаларда ишлаган. Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва шаҳри, Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани прокурори лавозимларида фаолият олиб борган.

Бугун, шунингдек, Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимининг янги бошлиғи ҳам жамоатчиликка таништирилди.

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган подполковник Асқаров Дилмурод Қобилович Республика Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимининг бошлиғи этиб тайинланди.

Дилмурод Асқаров 1979 йилда Тошлоқ туманида туғилган. 2002 йилдан ички ишлар тизимида турли вазифаларда фаолият олиб борган. Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, Қува туман ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ Фарғонага янги ҳоким тайинлангани хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг Шодиёна маҳалласига кутилмаган ташрифи ортидан Фарғона шаҳар «тўртлиги» ишдан олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг