Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Фарғонада хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Фарғона туманидаги «Миндонобод» ва «Новкент», Ёзёвон туманидаги «Қотортол», Қўштепа туманидаги «Ўқчи» маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган хонадонлар қуёш панеллари ўрнатилади.

Вилоят ҳокимлигининг хабар қилишича, дастлабки босқичда Фарғона тумани «Новкент» МФЙ ҳудудидаги мавжуд 426 та хонадоннинг 108 тасига қуёш панелларини ўрнатиш белгиланган.

Бундан ташқари, туманнинг «Миндонобод» МФЙ ҳудудида ҳам 862 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан дастлабки босқичда 290 та хонадонга қуёш панелларини ўрнатиш режалаштирилган.

Натижада бу икки ҳудудда қарийб 82-85 фоиз электр энергияси истеъмолини тежашга эришилиши кутилмоқда.

Қуёш панеллари ўрнатилган хонадонларга солиқ имтиёзлари берилиши ҳам кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг