Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гаровдаги «Мерс» эгасини «топди»

Гаровдаги «Мерс» эгасини «топди»

Мазкур қимматбаҳо «Мерседес Бенц» русумли автотранспорт воситаси бир масъулияти чекланган жамиятига қарашли эди. Жамият уни гаровга қўйиб, «Пойтахтбанк»дан кредит олган, бироқ қарзни қайтаришга келганда  турли муаммога йўлиққанди. Бироқ  банк қараб турармиди - қачон пулинг бўлса, қайтарарсан, деб?! Ўртадаги шартномадан келиб чиқиб, судга мурожаат қилди. Суд эса даъвони қаноатлантириб, қарздор томондан «Пойтахтбанк» фойдасига 358 млн. 897 минг 850 сўм ундиришни белгиланди.

Бу - ишнинг ярми. Асосийси  олдинда турибди: суд қарори ижроси осонмиди?!

Ижро иши МИБнинг Яккасарой туман бўлимига тушгач, гаровдаги мулк - «Мерседес Бенц»  русумли автотранспорт воситаси хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Бироқ хозирги каратин шароитида онлайн савдода иштирок этиш ҳамманинг ҳам кўнглига сиғади, дейсизми?! Бироқ ҳаёт давом этар экан, иш билгичлар ҳар қандай шароитдан имкон топиш пайида бўларкан-да. «Мерс»га ҳам кўп ўтмай харидор чиқди ва у 376 млн. 389 минг 125 сўмга сотилиб, ундирувчи «Пойтахтбанк» ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Бундан томонлар хурсанд: банк пули унганидан, МИБчилар эса битта ижро ҳужжати «ёпилгани»дан....

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг