Германияда антисемитизмни тарғиб қилувчи муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш таклиф қилинди

Германия. Бундестаг.
Христиан демократик иттифоқи (ХДИ) / Христианлар ижтимоий иттифоқи (ХИИ) консерватив блокидан чиққан немис парламент аъзолари антисемитик фикрларни очиқ ифода этган муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборишга ҳаракат қилишмоқда. Бу Бундестагдаги ХДИ / ХИИ фракцияси депутатлари 27 январ — Халқаро холокост қурбонларини хотирлаш куни парламент муҳокамасига тақдим этишни мўлжаллаган лойиҳа ҳужжатида баён этилган. Шанба кунидан эътиборан мазкур ҳужжат «Die Welt » газетасида чиқади, деб ёзади ТАСС ахборот агентлиги.
«Германияда яҳудийларнинг ҳаётини рад этадиган ёки Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқига шубҳа билан қарайдиган одам бизнинг мамлакатда бўлмаслиги керак», дейилади ҳужжатда. ХДИ / ХИИ блокидан парламент аъзолари ҳукуматни бундай мигрантларни мамлакатдан чиқариш учун қонуний имкониятлардан фойдаланишга чақирадилар.
«Биз араб муҳожирлари ҳамда Африкалик муҳожирларнинг антисемитик хатти-ҳаракатларига узил-кесил қаршилик қилишимиз керак» дея таъкидлаб ўтган фракциянинг Бундестагдаги раҳбари Стефан Ҳарбард.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter