Жиноят содир этишда гумондор қидирилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахснинг қидирувида ҳамкорлик қилишни сўради.
Қайд этилишича, Меликузиев Жавохир Жахонгирович, 1993 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган.
Ж.Меликузиев Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида олтита ўғирлик жиноятини содир этишда гумон қилинмоқда. Гумон қилинувчи хонадонларга кириш эшигининг қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, тилла тақинчоқларни ўғирлаган, сўнг уларни «Қўйлиқ» бозорида сотган.
«Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз Ж.Меликузиев ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, +998998487577 ёки +998977104994 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз!», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter