Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчиларининг иш формаси мажбурийми?

Ҳоким ёрдамчиларининг иш формаси мажбурийми?

Ижтимоий тармоқларда ҳоким ёрдамчиларининг янги иш формаси сурати эълон қилинди.

Кийимнинг ўнг кўкрак ва чап елка қисмида «Ҳоким ёрдамчиси» ёзуви ҳамда махсус белгиси жойлаштирилган.

Ҳоким ёрдамчилари айнан шу формада ишлашадими, деган савол ижтимоий тармоқларда кўп янграмоқда. Аммо у ҳақда ҳали расмий маълумот берилмади.

«Банкир кундалиги» каналининг маълум қилишича, президент ўтказган видеоселектор йиғилишида «Ҳоким ёрдамчилари»лари расмдагидек форма кийиши ҳақида кўрсатма бўлмаган. Бу Андижон вилояти ҳокимлигининг ташаббуси холос. Мазкур формани барча вилоятларда жорий этиш бўйича кўрсатма берилмаган.

Бутун республикада бундай форма кийиш ҳақида Президент фармонида ҳам Президент қарорида ҳам белгиланмаган. Демак, ушбу форма мажбурий эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг