Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимнинг ўзини мукофотлаш ҳақидаги қарори бекор қилинди

Ҳокимнинг ўзини мукофотлаш ҳақидаги қарори бекор қилинди

Қарши шаҳар ҳокими ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм маблағ ажратгани айтилган хабар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан ўрганиш ўтказилди, дея хабар берди Антикоррупция агентлиги.

Унга кўра, Қарши шаҳар ҳокимининг 2023 йил 25 августдаги 251-4-69-Қ/23-сонли қарори амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид тарзда қабул қилинганлиги аниқланган.

Агентлик томонидан вилоят ҳокимлигига коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритган.

Тақдимномага асосан, вилоят ҳокимининг 2023 йил 19 сентябрь куни 414-4-0-Қ/23-сон қарори билан Қарши шаҳар ҳокимининг мазкур қарори бекор қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг