Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Унга кўра, подполковник Шаханов Бекназар Хабибназарович Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Шаханов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Чимбой тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Утамбетов Сабит Абдижамилович Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Чимбой тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар С.Утамбетов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Мавлонов Умиджон Эсонкулович Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У.Мавлонов Сирдарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ учта вилоятга Тергов бошқармаси бошлиқлари тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг