Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсон бир кунда қанча миқдорда чой ичиши керак?

Инсон бир кунда қанча миқдорда чой ичиши керак?

Фото: Xabar.uz

Кун давомида инсон икки стакандан кўп бўлмаган чой ичиш керак. Бу ҳақда диетолог Галина Волкова айтиб ўтди, деб хабар беради «РИА Новости».

Қора чой қон томир касалликлари хавфини камайтиради, кўк чой эса ёғ бирикмасини тез парчалайди. 

«Қора ёки кўк чойни икки пиёладан кўп бўлмаган ҳолда ичиш тавсия этилади. Сиз ўсимлик дамламасини ҳам ичишингиз мумкин», - маслаҳат берди мутахассис.

Диетологнинг фикрига кўра, қаҳва ҳам кўп истеъмол қилинмаслиги керак ва кунига бир стакан билан чеклаш яхшироқдир. Ошқозон-ичак тракти ва бошқа органлардан ҳеч қандай контрендикациялар йўқлиги муҳимдир.

«Кечқурун уйқусизликка олиб келиши мумкин бўлган кофеинли ичимликлардан воз кечиш яхшироқдир», деди Волкова.

Бундан ташқари, ҳатто соғлом одам ҳам шакар ўз ичига олган ва газланган ичимликлар, қадоқланган шарбатлар, чой ва қаҳвадаги шакардан воз кечиши керак, дея хулоса қилди диетолог.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг