Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инспектор беш ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди

 Инспектор беш ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди

foto: internet, ochiq manba

– Болам, болам, боламга ёрдам беринглар. У ўлиб қоляпти…,  – кекса онахоннинг жонҳолатдаги қичқириғини эшитган одамлар унга қараб шошишди. Бироқ, онахоннинг ёрдам сўрашлари зое кетди. Атрофда 20 дан ортиқ киши тўпланган бўлса-да, тутқаноғи тутиб, ҳушини йўқотган болага ҳеч ким яқинлашмади.

Айни шу пайтда Вобкент туманидаги Теракли маҳалласи ҳудудидан ўтиб кетаётган профилактика инспектори одамлар тўплангани ва бақир-чақир бўлаётганини кўриб, зудлик билан хизмат машинасидан тушиб, тўда ичига ўзини уради. Кекса онахоннинг бағрида ҳушсиз ётган 5 ёшар болани шошилинчда кўтариб, хизмат машинаси билан шу ҳудуддаги 1-сонли оилавий поликлиникага олиб боради.

Тиббиёт ходимлари томонидан болага тезкор ёрдам кўрсатилган. Тиббий муолажалар орқали бола ўз ҳушига келтирилган. Бир неча соатдан сўнг эса бола оёққа турган.

«Неварам қўлимда жон талвасасида эди. Қўрқиб қолганимдан шу қадар ёрдам сўраб бақирдимки, бир пасда атрофимни йигирмадан ортиқ одамлар ўраб олишди. Аммо, ҳеч бири ёрдам бермади. Ақалли, қўл учини теккизиш тугул, «Тез ёрдам»гаям қўнғироқ қилишмади. Шу топда инспектор бола келиб қолди-да, ўйлаб ҳам турмай, боламни даст кўтариб, машинасига қараб югурди. Бизга инспектор боламни Худо етказди. Борига шукур. Кам бўлмасин. Неварамнинг ҳаётини сақлаб қолди. Дилим оғриган жойи: одамлар тўпланишди-ю, томошабин бўлиб туришди. Агар шу ерда ош ёки бошқа егулик тарқатишаётган бўлишса, ўқдек отилишарди. Менинг гўдаккинам эса жон талашаётганди…», – деди ўксиб онахон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг