Избосканда сайёр суд мажлисларида 13 та муаммо ҳал этилди
Избоскан туманида вилоятдаги сайёр суд мажлислари 4 та суд раиси, жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суд раиси В.М.Назаров, Андижон вилояти маъмурий суди раиси О.Т.Мирзамахмудов, Андижон вилояти Иқтисодий суди раиси А.Х.Шукуруллаев, Фуқаролик ишлари бўйича суд раиси Ж.Карабоевлар томонидан амалга оширилди шундан 13таси қаноатлантириб мурожаатчиларга тегишли тушунча ва тавсиялар берилди.
Ж.Қобилов ўғли А.Азимов содир этган қилмиши учун озодликдан маҳрум қилинган, ҳозирда қамоқ жазосидан тегишли тартибда озод қилиниб, аҳлоқ тузатиш ишларида жазосини ўтамоқда. У шу жазодан муддатидан илгари озод қилишни, ўғли Кореяга бориб ишлаши кераклигини айтиб, мурожаат қилган.
Сайёр қабул давомида умумий 45 та мурожаат келиб тушди, шундан 12та жиноят ишлари, 5 та маъмурий иш бўйича, 4та иқтисодий ишлар, 12 фуқаролик ишлари, 12та бошқа ижтимоий масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Юлдашев Ойбек ва Умаров Нодирбеклар бобоси вафот этганлиги, лекин ўлим гувоҳномаси йўқлиги учун, ёрдам сўраб қилган мурожаати суд томонидан қаноатлантирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter