Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореядаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба жасади Тошкентга жўнатилди

Жанубий Кореядаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба жасади Тошкентга жўнатилди

Жанубий Кореядаги ёнғинда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ва яна биттаси  жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасига кўра, 2019 йилнинг 9 май куни Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси Фаррух Мўминовнинг (1996 йилда туғилган) жасади Тошкентга жўнатилган.

Ёнғин чоғида иккинчи даражали куйиш олган талаба Мутал Юлдашев (1997 йилда туғилган)  «Ҳанил» касалхонасига жойлаштирилган, унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 11 май куни жабрланувчининг отаси ва акаси Сеул шаҳрига етиб келди ҳамда М.Юлдашев таълим олган  «Ҳанкук» университети кўмагида уларга яшаш жойи борасида ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирги пайтда Жанубий Корея томони ёнғиннинг барча сабабларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг