«Жасорат мактаблари»га қабул қилиш тартиби белгиланди

«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди.
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низом мактабларга (Жасорат синфлари) ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартибини белгилайди.
Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси, яъни битта синфга 26 нафар ўқувчидан иборат тарзда 5-синфдан бошлаб қабул қилинади.
Жасорат синфларида ўқиш муддати 7 йилни ташкил қилади.
Жасорат синфларига кириш учун жисмоний тайёргарлик ҳамда тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари июль ойида ўтказилади.
Жасорат синфларининг 9-синфини якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфини тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.
Маълумот учун: Ўзбекистон президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги тегишли қарори билан «Жасорат мактаблари» рўйхати тасдиқланган
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter