Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жайрон овловчилар ушланди

Жайрон овловчилар ушланди

Фото: Судочье-Акпеткей қўриқхонаси

Судочье-Акпеткей буюртма қўриқхонасининг давлат инспекторлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Тахиатош туман инспекцияси бошлиғи билан биргаликда Тахтакўпир туман ҳудудида тезкор рейд тадбири амалга оширилди.

Ушбу тадбир давомида Тахтакўпир тумани «Қоңыраткөл» ОФЙда яшовчи фуқаролар Е.А ва Б.К, Ю.С, У.Алар томонидан ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 1 бош жайрон ва 1 та қуённи овлагани аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирги вақтда Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг