Касбида аҳоли яшаш ҳудудига кам учрайдиган ҳайвон кириб қолди (фото)

Касби туман «Денов» МФЙ даги аҳоли яшаш ҳудудига бир бош кам учрайдиган ҳайвон кириб қолганлиги тўғрисида туман назорат инспекциясига хабар келиб тушган. Инспекторлар томонидан холат жойига бориб ўрганилганида мазкур тур Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган «Сариқ сассиқкузан» эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Сариқ сассиқкузан камайиб бораётган тур ҳисобланиб, тупроқли чўллар, адирлар ва тоғ ёнбағирларида яшайди. Асосан оқшомда ва тунлари фаол ҳаёт кечиради, йилнинг иссиқ мавсумларида кундузи ҳам фаоллашади.
Инспекторлар томонидан ваколат доирасида сариқ сассиқузан аҳоли яшаш худудидан зарар етказилмаган ҳолда олиниб, яшаш муҳитига мос бўлган Қаршининг чўл ҳудудига, яъни табиат қўйнига қуйиб юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter