Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида битирув тантанаси бўлиб ўтди

Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида битирув тантанаси бўлиб ўтди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли Самарқанд шаҳридаги Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Тадбирда Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари  генерал-майор Азизбек Икрамов, Самарқанд вилояти хокими ўринбосари Рустам Комилов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар, фаол ёшлар ҳамда марказ шахсий таркиби иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, юртимизда кичик мутахассисларни тайёрлашнинг замон талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилганлиги, натижада эса юксак назарий ва амалий билимга эга бўлган ҳарбий хизматчилар ўз билими, малакаси ва маҳорати билан Қуролли Кучларимиз сафларидан муносиб ўрин эгаллаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, битирувчиларга тантанали равишда сертификат ва кўкрак нишонлари топширилди.

Тадбир якунида ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг