Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Консулхона Истанбулга учаётганларга мурожаат қилди

Консулхона Истанбулга учаётганларга мурожаат қилди

Истанбулда кутилаётган кучли бўрон туфайли Turkish Airlines (THY) авиакомпанияси 23 ноябр куни режалаштирилган 38 та парвозни бекор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.

Бекор қилинган рейслар:
- 10 таси ички рейс;
- 28 таси халқаро рейс.

Аэропортнинг ўтказувчанлик қобилиятини 10 фоизга чеклаш ҳақида қарор Фавқулодда ҳолатлар бўйича Метеорология қўмитаси (MADKOM) тавсиясига асосан қабул қилинган.

Истанбул халқаро аэропорти масъуллари эртанги рейсларда яна ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини билдирди.

Консулхона юртдошларимизга ўз парвозлари ҳолатини олдиндан текширишни ва тегишли чоралар кўришни тавсия қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг