Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда туғилиш сонининг ортиши учун иш вақти қисқартирилди

Жанубий Кореяда туғилиш сонининг ортиши учун иш вақти қисқартирилди

Фото: Getty Images

Жанубий Корея Миллий ассамблеяси ҳафтасини 68 дан 52 соатгача қисқартириш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонун, шунингдек, мамлакатда туғилиш сонининг ортишига ёрдам беради.

Иш ҳафтаси 40 соатдан иборат бўлади. 18 ёшгача бўлган фуқаролар эса 40 соат ўрнига ҳафтасига 35 соат ишлашлари мумкин. Жанубий Корея иқтисодий тадқиқотлар институти экспертларининг фикрича, янги қонун иш берувчиларга йилига 11 миллиардга тушади.

Қонун июль ойида кучга киради ва асосан йирик компанияларга тегишли. Иш соатларини камайтириш ташаббуси президент Мун Чжэ Индан чиқди. Йил бошида у энг кам иш ҳақини 16 фоизга оширди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг