Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кучли қўрқув жиддий касалликка сабаб бўлиши мумкин

Кучли қўрқув жиддий касалликка сабаб бўлиши мумкин

Тиббиёт фанлари номзоди, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология илмий бўлими ходими Феруза Тоҳированинг таъкидлашича, агар инсонда диабетга мойиллик бўлса ва у кучли қўрқувни бошдан кечирса, бу инсонда касалликка чалиниш эҳтимоли бор. 

– Сурункали давом этувчи стресс ҳолатлари, уйқусизлик, гипертония касаллиги ҳамда қандли диабет 2-турига мойил бўлганларда айрим дори препаратларини мунтазам қўлланиши (айниқса, глюкокортикоид гуруҳига кирувчи) ушбу касалликнинг ривожланишига  сабаб бўлиши мумкин.

Меъёрдан ортиқ овқат истеъмол қилиш ва энергияни сарф қилмаслик натижасида организмда энергия баланси бузилади. Одатдагидек сарф бўлмаётган энергия организмда гликоген ва ёғлар кўринишида тўпланиб боради. Бу жараён кучайиб боргани сари организмда инсулинга сезувчанлик камайиб боради ва бу ҳолат углеводлар алмашинувининг бузилишига олиб келади. Яъни, қандли диабет 2-турининг пайдо бўлиши ижтимоий ҳолатга эмас, балки камҳаракатлик, носоғлом ва ортиқча овқатланишга боғлиқ.

Хасталикнинг 2-турининг ўзига хос томони – касалликни олдини олиш имконияти борлигидир. Унинг ривожланишидан олдин диабет олди ҳолатлари кузатилади, яъни қонда қанд миқдори меъёрдан ошади, лекин касаллик даражаларига етиб бормайди. Бу асосан тана вазни ортиқча бўлган инсонларда кузатилади. Кўпинча бу инсонлар ҳеч нарсага шикоят қилмайди, шунинг учун шифокорга мурожаат қилишмайди. Олимлар ҳисобига кўра, ҳозир Ўзбекистонда жуда кўп инсонларда диабет бор, лекин кўпчилик бундан бехабар юришади. Ҳозирда кенг тарқалаётган коронавирус инфекцияси диабет олди ҳолати бўлганларда диабет ривожланишига туртки бўлмокда ва диабетнинг 2-турига чалинган, лекин ўзи бундан бехабар инсонларнинг шифокорга мурожаат қилишига сабаб бўлмоқда, – дейди мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг