Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Любая бизнес хороша» мансабдорларига жиноят иши очилди

«Любая бизнес хороша» мансабдорларига жиноят иши очилди

Фото: Xabar.uz

«Lyubaya biznes xorosha», «Plati-leti», «S 707» ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Lyubaya biznes xorosha», «Plati-leti», «S 707» ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши (ЖКнинг 179, 184, 189-моддалар) юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда «Lyubaya biznes xorosha» МЧЖ рўйхатга олингани маълум бўлганди. Ушбу МЧЖ 3 млрд сўм устав фонди билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг