Мустақиллик байрами кунлари маҳаллий йўналишдаги поездлар жадвалига ўзгартириш киритилади

Мустақиллик куни арафасида поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилмоқда. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Компания маълумотига кўра, 4 та йўналишда қатновчи қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда. Хусусан:
№764\763-сонли «Тошкент-Самарқанд-Тошкент» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоэзди 2018 йил 3–4-сентябрь куни;
№ 4\3 -сонли «Тошкент –Термиз-Тошкент» поэзди 2018 йил 4 сентябрь куни;
№60\59 -сонли «Тошкент-Андижон-Тошкент » йўналишида «Ўзбекистон» поэзди 2018 йил 4–5-сентябрь куни;
№10\9-сонли «Тошкент-Бухоро-Тошкент» йўналишида «Шарқ» поэзди. 2018 йил 4–5-сентябрь куни.
«Қўшимча йўлга қўйиладиган поэздлар ҳаракат жадвали хақидаги маълумотларни расмий веб-сайтимиз, жойлардаги темир йўл кассалари ёки сайтда кўрсатилган худудий темир йўл маълумотхоналаридан билиб олишингиз мумкин», дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бундан аввалроқ мамлакат ичидаги қатновлар, жумладан, «Afrosiyob» тезюрар поездлари учун 50 фоизлик чегирма жорий этган эди. Чегирмалар 31 августдан 4 сентябрга қадар амал қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter