Март ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Бу йил март ойи қандай бўлади? «Ўзгидромет» бу ҳақда маълумот берди.
Март ойи бошида об-ҳаво баҳорий беқарор бўлиши кутилмоқда. Баҳорнинг биринчи кунида кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ бўлган қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
2 мартда Ўзбекистон ҳудудига жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Республика бўйича ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
Кейинчалик, ойнинг биринчи ўн кунлиги охиригача ёғингарчилик даврий бўлиб, текислик ҳудудларда танаффус билан ёмғир ёғади, тоғларда ёмғир ва қор ёғади. Бу даврда ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда (бу иқлим меёри мосдир), айрим кунларда 6-9 даража илиққача пасайиши мумкин.
Март ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқдан 8-13 даража илиққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 23-28 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ҳарорат пасайиши даврлари қисқа бўлади, исиш даврлари эса - давомий бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter