Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари белгиланди

Махсус унвонда хизмат ўташ муддатлари белгиланди

Фото: «Xabar.uz»

Қарор (ПҚ-296-сон, 21.08.2024 й.) билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Қарорга кўра,  Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • «катта лейтенант» – 3 йил;
  • «капитан» – 4 йил;
  • «майор» – 5 йил;
  • «подполковник» – 6 йил».

Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • «божхона хизмати катта лейтенанти» – 3 йил;
  • «божхона хизмати капитани» – 4 йил;
  • «божхона хизмати майори» – 5 йил;
  • «божхона хизмати подполковниги» – 6 йил».

Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • «катта лейтенант» ҳарбий унвонида – 3 йил;
  • «капитан» ҳарбий унвонида – 4 йил;
  • «майор» ҳарбий унвонида – 5 йил;
  • «подполковник» ҳарбий унвонида – 6 йил».

Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • «катта лейтенант» – 3 йил;
  • «капитан» – 4 йил;
  • «майор» – 5 йил;
  • «подполковник» – 6 йил».
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг