Тошкент ва Самарқандда ҳарбий хизматчиларга тўланадиган «ижара пули» оширилади
Жорий йил 7 июлдаги 369-сон Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга (мос равишда БҲМнинг 6 ва 4,5 баравари миқдорида) оширилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси контракт бўйича хизмат қилаётган, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари йўналиши бўйича турар жой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) тўлаб берилади.
Шу кунга қадар амалда бўлган тартибга кўра, уларга:
- Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,8 бараваригача миқдорда;
- Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,6 бараваригача миқдорда;
- Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,4 бараваригача миқдорда тўланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter