Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мелиса» жиноят қилганда. Ўтган 11 ойда 200 дан ортиқ ходим жиноий жавобгарликка тортилди

«Мелиса» жиноят қилганда. Ўтган 11 ойда 200 дан ортиқ ходим жиноий жавобгарликка тортилди

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов ЎзА мухбирига интервю берди ва ички ишлар органлари ходими номига доғ тушираётганлар ҳам йўқ эмаслигини айтиб ўтди.

— Бугун ички ишлар органларида ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англамасдан, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлаётган, нопок, таъмагирлик, порахўрлик ва «Ички ишлар органлари ходими» деган номга доғ тушириши мумкин бўлган салбий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил ходимлар йўқ эмас, — дейди П.Бобожонов. — Масалан, жорий йилнинг 11 ойида хизмат интизомини бузгани учун 7,5 мингга яқин ходим интизомий жазога, жиноят содир этгани учун эса 201 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. Биз бундай масъулиятсиз ходимларни аниқлаш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ва сафларимизни тозалаш бўйича манзилли чора-тадбирларни давом эттирамиз.

Шунингдек, вазирнинг айтишича, Ўзбекистон ҳудудидаги вилоятлар ўртасида 133 та пост бор. Шундан 60 та йўл-патруль хизмати маскани ва 73 та патруль-пост хизмати стационар маскани жойлашган. Шу жами 133 постдан 66 тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, ички ишлар органларининг йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари ходимларини босқичма-босқич видеокамералар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг