Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ: оқланган фуқарога 60 минг АҚШ доллари қайтарилди

МИБ: оқланган фуқарога 60 минг АҚШ доллари қайтарилди

Бир неча йил бурун фирибгарлик ва бошқа айбловлар билан судланган М.Х. кейинроқ оқланди. Бунинг натижасида жиноят иши бўйича пора предмети деб топилиб, давлат фойдасига ўтказилган 60.000 АҚШ доллари тегишли тартибда М.Х.га қайтарилиши белгиланди.

Ижро иши Мажбурий ижро бюросининг (МИБ) Яшнобод туман бўлимида бироз «дам еб» қолгани бор гап. Бунинг объектив сабаблари бор эдики, айни пайтда бунинг баёнига эҳтиёж йўқ. Муҳими, ижро иши барибир якунига етди. Яъниким, давлат эгалигига ўтказилган пул маблағлари тўлов топшириқномаларга асосан фуқарога тўлиқ қайтарилди. Шу тариқа МИБдаги юзлаб ижро ишларидан биттаси тамомланди. 

Навбат кейингисига.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг