Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Микрокредитбанк» паррандачилик учун қанча кредит ажратган?

«Микрокредитбанк» паррандачилик учун қанча кредит ажратган?

Бугун, 15 октябрь куни Миллий матбуот марказида «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар» мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.

— Банк томонидан паррандачилик йўналишидаги мутахассислар жалб қилинган холда таркибий бўлинма ташкил этилди. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси билан биргаликда жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Андижон, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент ва бошқа  вилоятларида паррандачилик корхоналари билан жойида учрашган ҳолда очиқ мулоқотлар ташкил қилинди ва тадбиркорларнинг муаммоли масалаларини қонуний ҳал этиш чоралари белгиланди, —деди Микрокредитбанк» АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Сулаймонов. — Мисол учун, Хоразм вилоятидаги 120 минг бош парранда етиштириш имконияти мавжуд бўлган, бироқ молиявий маблағлар етишмаслиги натижасида фаолияти тўхтаб қолган «Қўшкўпир парранда» МЧЖнинг 42 млрд. сўмлик олдинги кредит қарздорликлари муддати узайтирилиши ва айланма маблағ учун қўшимча 10 млрд. сўм кредит ажратиш ҳисобига тадбикорнинг фаолияти қайта тикланди.

Шунингдек, кам қувватда ишлаётган Наманган вилоятида жойлашган 120 минг бош парранда боқиш қувватига эга бўлган «Косонсой истиқлол парранда» МЧЖ га 7,4 млрд. сўм, Сурхондарё вилоятидаги 300 минг бош парранда етиштириш қувватига эга бўлган «Термиз паррандачилик фабрикаси» МЧЖ га 4,0 млрд. сўм кредитлар ажратиш ҳисобига тўлиқ қувват билан ишлаши таъминланди.

Ушбу тарздаги тадбиркорлар билан учрашувлар келгусида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Хоразм ва Фарғона вилоятларида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мавжуд паррандачилик корхоналари фаолияти инвентаризациядан ўтказилиб, уларнинг мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятини тиклаш ва янада ошириш бўйича аниқ чора-тадбир белгилаб олинган.

Хусусан:

  • инвентаризация натижаларига кўра, парранда озуқаси заҳирасини жамлаш ва ишлаш чиқариш қувватларини ошириш учун ҳудудлардан 151 та тадбиркорлик субъектлари бўйича (79 тасига озуқа учун айланма маблағлар ва 72 тасига модернизация учун) 537,7 млрд.сўм банк кредитига талаб шаклланди.

Бугунги кунга қадар ушбу талаб асосида 170 млрд. сўмлик 42 та лойиҳага 115 млрд. сўм кредитлар ажратиб берилди ва қолган лойиҳалар бўйича ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

  • қарорнинг 5-бандига асосан бошқа тижорат банкларида хизмат кўрсатилаётган паррандачилик (озуқа) лойиҳалари учун 27,3 млрд. сўмлик маблағлар қайта молиялаштириш мақсадида бошқа банкларга йўналтирилди.

Хусусан, Навоий вилоятидаги «Karmana golden eggs» МЧЖга парранда озуқаси учун 10 млрд. сўм Туронбанкка, Тошкент вилоятидаги «Қишлоқ қурилиш фаровон парранда» МЧЖга парранда озуқаси учун 7,3 млрд. сўм Қишлоққурилишбанкка, Бухоро вилоятидаги «Жондор чинор парранда» МЧЖга озуқа учун 10 млрд. сўм Алоқабанкка ўтказиб берилди.

  • парранда хўжаликларига тайёр парранда озуқаси етказиб берувчи корхоналарга ҳам айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши йўлга қўйилди. Масалан, Самарқанд вилоятида «Жомбой наслли парранда» МЧЖга 55 млрд. сўм, Бухоро вилоятида «Барака диёр парранда» МЧЖ га 5 млрд. сўм ва бошқалар;
  • гўшт йўналишида замонавий сўйиш ва парранда боқиш комплекслари ташкил этиш учун дастлабки 62 та лойиҳа ташаббускорлари аниқланди ва уларга 209 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланди, ушбу комплекслар ишга тушиши натижасида қўшимча йиллига 23 минг тонна гўштни қайта ишлаш имконияти пайдо бўлади;

Шундан, 35 млрд. сўмлик 23 та лойиҳаларга Микрокредитбанк томонидан кредитлар ажратилди.

  • республиканинг табиий-иқлим шароитига мос бўлган паррандаларни аҳоли хонадонларида парвариш қилиш учун Микрокредитбанк томонидан 4 860 та жисмоний шахсларга 128,5 млрд. сўм кредитлар ажратилди.

Масалан, Хоразм вилоятида 778 тага 21 млрд. сўм, Сурхондарё вилоятида 556 тага 10 млрд. сўм, Қашқадарёда вилоятида 764 тага 19 млрд. сўм, Бухоро вилоятида 700 тага 21 млрд. сўм, Навоий вилоятида 218 тага 7 млрд. сўм, Жиззах вилоятида 503 тага 13 млрд. сўм, Сирдарё вилоятида 259 тага 8 млрд. сўм ва бошқалар.

Мазкур лойиҳалар тўлиқ амалга оширилиши эвазига йиллига қўшимча 966 млн. дона тухум ва 62,2 минг тонна парранда гўшти етиштириш қувватлари яратилади. Паррандачилик йўналишда лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича банк томонидан ишлар давом эттирилади.

Матбуот анжумани давомида «Микрокредитбанк» АТБ масъул ходимлари журналистлар томонидан берилган барча саволларга жавоб беришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг