Муборак ҳокими ишдан олинди

Қашқадарёнинг Муборак тумани ҳокими Ғайрат Жовлиев лавозимидан озод этилди, бу ҳақда 18 апрель куни вилоят раҳбари Зоир Мирзаев иштирокидаги йиғилишда эълон қилинган.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг «Дарё»га маълум қилишича, туман ҳокими вазифасини бажариш Садриддин Нарзиев зиммасига юклатилган.
Нарзиев шу вақтгача Жовлиевнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.
Муборак ҳокими Ғайрат Жовлиевнинг лавозимдан озод қилиниши сабаблари маълум қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter