Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мусобақалар ва янги тақдимотлар: II Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилади

Мусобақалар ва янги тақдимотлар: II Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилади

Фото: Xabar.uz

18-23 апрель кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларида «Китобсевар миллат» шиори остида II Республика «Китобхонлик ҳафталиги» ташкил этилади.

«Китобхонлик ҳафталиги» президент томонидан илгари сурилган «Беш ташаббус» ҳамда ҳукуматнинг 2020 йил 14 декабрдаги қарорига асосан анъанавий тарзда ўтказилиб келинади.

«Китобхонлик ҳафталиги»да 100 дан ортиқ нашриётда сўнгги йилларда нашр этилган янги китобларнинг тақдимотлари, ўнлаб таниқли, ёш ва истеъдодли ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар бўлиб ўтиши, китобларнинг мазмун-мундарижасини бойитиш каби бир қатор масалалар кўриб чиқилади.

Шунингдек, «Меҳр кутубхонаси» ижтимоий лойиҳаси орқали республикамиздаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйларининг кутубхоналарига китоблар тақдим этилиши кўзда тутилган.

Журналистика, филология, таржимонлик йўналишларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар учун меҳнат ярмаркалари ҳам ташкил этилади.

Ушбу ҳафталикнинг асосий тадбирлари, хусусан, тантанали очилиш маросими 18 апрель куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар, турли тақдимотлар, китоб савдо кўргазма-ярмаркалари, интеллектуал совринли викториналар «Magic City» истироҳат боғида бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг