Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мустақиллик байрами олдидан Президент бир гуруҳ фаолларни мукофотлади

Мустақиллик байрами олдидан Президент бир гуруҳ фаолларни мукофотлади

Президент Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлашга доир тегишли Фармонни имзолади. 

«Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимизнинг иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари, жамиятимизда ижтимоий-маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин», – дейилади ҳужжат матнида.

Жумладан:

  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан 1 нафар;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан 1 нафар; 
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони билан 2 нафар;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан 2 нафар;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони билан 2 нафар;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими» фахрий унвони билан 1 нафар;
  • «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан 1 нафар;
  • «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан 5 нафар;
  • «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан 1 нафар;
  • «Меҳнат шуҳрати» ордени билан 3 нафар;
  • «Дўстлик» ордени билан 34 нафар; 
  • «Содиқ хизматлари учун» медали билан 32 нафар;
  • «Соғлом турмуш» медали билан 1 нафар;
  • «Келажак бунёдкори» медали билан 2 нафар;
  • «Жасорат» медали билан 14 нафар;
  • «Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар) 14 нафар;
  • «Шуҳрат» медали билан 67 нафар давлат ва бошқа турдаги ташкилотлар ходимлари мукофотланди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг