Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«National Geographic» дунёнинг «энг мазали» шаҳарларини танлади (рейтинг)

«National Geographic» дунёнинг «энг мазали» шаҳарларини танлади (рейтинг)

«National Geographic» журнали мутахассислари дунёнинг қайси шаҳарларида энг тансиқ, энг мазали таомлар кўпроқ тайёрланишини аниқлашди.

Рейтингни тузишда тор доирадаги мутахассислар билан бирга, миллионлаб фойдаланувчиларнинг интернетда қолдирган баҳолари («Google», «Facebook», «Instagram», «TripAdvisor» ва бошқалар) инобатга олинди.

Фото: «National Geographic»

«Мазали таомлар» рейтинги етакчиси — Лондон шаҳри. Таъкидлашларича, Британия пойтахти, ўз пабларидан ташқари, биттадан учтагача Мишлен юлдузига эга камида 70 та ресторанида меҳмонларни хурсанд қилиб жўната олади.


Фото: «National Geographic»

Токио иккинчи ўринда, ҳолбуки Япония пойтахтида Мишлен юлдузига эга 230 дан ортиқ ресторан бор. Аксарият сайёҳлар бу шаҳарни дунёдаги «энг мазали» мегаполис дея эътироф этишди.


Фото: «National Geographic»

«Кучли учлик» Сеул якунлайди. Экспертларнинг фикрича, Корея Республикаси пойтахтида анъанавий таомларнинг хил-хилини топасиз, бунинг учун жаҳондаги энг катта бозорлардан бири — беш мингдан ортиқ савдо нуқталарига эга Кванчжанга борсангиз кифоя. Унутманг, бу ерга келсангиз, корейсча барбекюни татимасдан кетманг!

Рейтингда ўз ўрнига кўра қолган шаҳарлар «топ-10»да қуйидагича жойлашди: Париж (4-ўрин), Нью-Йорк (5), Рим (6), Бангкок (7), Сан-Паулу (8), Барселона (9), Дубай (10).

Шунингдек, Истанбул, Сингапур, Мадрид, Шанхай, Осака, Лас-Вегас, Гонконг, Берлин, Пекин, Рио-де-Жанейро ва Нью-Дели ҳам гастрономик туризм энг яхши ривожланган  шаҳарлар қаторига кирди.

Хабар қилинишича, мазкур рейтинг етакчилиги учун даставвал 200 шаҳар кураш олиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг