Олимлар юрак ҳолатини яхшиловчи йўлни маълум қилдилар
Америкалик олимлар, тахминан бир йил давомида бадантарбия билан шуғулланиш юрак етишмовчилигининг дастлабки белгилари бўлган одамларда юрак мушагининг эластиклигини сақлашга ёки ҳатто яхшилашга ёрдам беришини аниқладилар. Бу ҳақда Circulation журналида чоп этилган мақолага асосланиб Lenta.ru маълум қилмоқда.
Тадқиқотчилар концентрацияли юрак етишмовчилигига эътибор қаратдилар. Ушбу касаллик билан АҚШда тахминан уч миллион киши азият чекади. Бу касалликни деярли даволашнинг имкони йўқ ва жисмоний машқлар пайтида юрак мушакларининг қаттиқлашуви ва юрак ичидаги юқори босим билан тавсифланади. Натижада чарчаш, ўпка ва оёқларда ортиқча суюқлик йиғилиши ҳамда нафас қисилишига олиб келади.
Олдинги тадқиқотларда фақат ёшларнинг юрак эластиклигини сезиларли даражада яхшилаш учун узоқ муддатли бадан тарбия биан шуғулланиш ҳақида тавсиялар келтирилган.
Янги тадқиқотда гарчи уларда нафас қисилиши каби аломатлар бўлмаса ҳам, юрак етишмовчилиги билан боғлиқ юрак мушагининг бироз қалинлашиши ва қон биомаркерларининг кўпайиши кузатилган 31 киши иштирок этган.
Ўн битта назорат субъектига ҳафтада уч марта йога ва куч-қувват машқлари дастури берилган. Қолганларга индивидуал равишда машқлар режими тайинланган: пиёда, велосипедда ёки сузиш ҳаракатлари. Кейинчалик, иштирокчилар ҳафтасига камида икки марта, минимум 30 дақиқа давомида интенсив аэробик машғулотларни ўтказишни бошлаганлар. Бундан ташқари, ҳафтасига 2-3 марта ўртача интенсивликдаги машқлар ва соғломлаштирувчи машғулотлар ўтказилди.
Бир йил ўтгач, кучли жисмоний машқлар билан шуғулланган одамлар юракнинг қаттиқлиги ва кардиореспиратуар жисмоний ҳолатининг физиологик ва статистик жиҳатдан яхшиланганлигини кўрсатганлар. Аммо, ҳозирча, олимлар жисмоний машқлар юрак етишмовчилигини даволай оладими ёки йўқлигини аниқ аниқлай олмайдилар, бу эса узоқроқ тадқиқотларни талаб қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter