Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ойлик олиб ётишибди бекордан-бекор» – прокурорнинг ўқитувчилар ҳақида видеоси тарқалди

«Ойлик олиб ётишибди бекордан-бекор» – прокурорнинг ўқитувчилар ҳақида видеоси тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Ангрен прокурори мактаб ўқитувчиларини қор тозалашга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унинг Ангрендаги мактабга боргани ва ўқитувчиларни қор тозаламагани учун койигани акс этган видео чиқиб, интернет тармоқларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. «Мана, умуман тозаланмаган. Ўқитувчилариям йўқ, ойлик олиб ётишибди бекордан-бекор», деган у.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, педагог ходимларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланганини эслатди ва ушбу видеолавҳа Бош прокуратурага юборилгани, ҳолат ҳозирда ўрганилаётганини маълум қилди.

«Жамиятда ўқитувчининг обрўсини оширишни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз лозим. Бу борада катталар ёшларга ўрнак бўлиши ва ҳар доим барчамизга билим берган устозларга ҳурмат билан муомалада бўлишимиз шарт.

Ўрни келганда, Президентимиз томонидан ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш борасида қатор топшириқлар берилганини ва  «Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман» деганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, «Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисида»ги Конвенциянинг (Женева, 28.06.1930) 6-моддасига асосан маъмурият амалдорлари, ҳатто уларнинг вазифаси уларга ишониб топширилган аҳолини қандайдир меҳнат шакли билан банд қилишга кўмаклашишдан иборат бўлсада, ушбу аҳоли ёки алоҳида шахсларни хусусий шахслар, компаниялар ёки ташкилотлар учун ишлашга мажбур қилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ Бош прокуратурага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш, бу борадаги текширувлар самарадорлигини ошириш ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланганда эса айбдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш тавсия этилганлигини эслатиб ўтамиз», дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг