ЎзА бош директорига маслаҳатчи тайинланди
Фаррух Фурқатович Бўтаев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА бош директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилган.
Ф. Бўтаев 1983 йилда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилган. 2005 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги – филолог. «Шуҳрат» медали соҳиби.
У фаолияти давомида «Маҳалла» газетаси, «Ҳуқуқ ва бурч» журнали, «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятлари ҳамда ЎзАда турли масъул лавозимларда ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter