Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон «Артемида» космик дастурига қўшилди

Ўзбекистон «Артемида» космик дастурига қўшилди

Ўзбекистон Ой, Марс, кометалар ва астероидларни тинч мақсадларда тадқиқ этиш бўйича халқаро ҳамкорликни назарда тутувчи «Артемида» битимларини имзолади. Мамлакат ушбу келишувларга қўшилган 77-давлат бўлди.

Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди. Унинг билдиришича, ҳужжат Самарқандда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан ўтказилган музокаралар якунида имзоланган.

«Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг NASA ва бошқа иштирокчи давлатлар космик агентликлари билан ҳамкорлигини кенгайтириш, миллий кадрларни тайёрлаш ҳамда космик технологиялар трансфери учун янги имкониятлар яратади», - деди Бахтиёр Саидов.

«Артемида» битимлари космик фазони тинч мақсадларда ўрганиш ва ундан фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорлик тамойилларини белгилайди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг