Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШдан ҳам устун келди (фото)

Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШдан ҳам устун келди (фото)

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди.

Кореяда илк бор ўтказилган Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иштирок этган вакилларимиз энг юқори натижани қайд этишди.

Мазкур мусобақа давомида жанговар ҳаракатлар реалликка яқин бўлиши учун шаҳар ва тоғ ҳудудларида ташкил этилган амалий машғулотларда томонлар қарама-қарши куч сифатида жанг олиб борди. Унда асосан, дунёнинг етакчи давлатларидан сараланган жамоалар иштирок этди.

НАТО стандартларига асосланган ушбу мусобақанинг 12 та «жанги»да ўзбекистонлик ҳарбийлар 10 та ғалаба билан биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ҳамда Корея Республикаси жамоаларига насиб этди — тўрттадан ғалаба.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг