Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг тинчликсевар давлати деб топилди

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг тинчликсевар давлати деб топилди

Фото: Xabar.uz

Global Peace Index 2022 рейтингида Ўзбекистон 7 поғонага юқорилаб, 163 давлат орасида 86-ўринни эгаллади.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон «Россия ва Евроосиё» гуруҳида энг катта яхшиланишни кўрсатди – 1,5 фоиз.

Қўшни мамлакатлар орасида Қозоғистон 97-ўринда (-29), Қирғизистон 91-ўринда (-21), Тожикистон 92-ўринда (+6), Туркманистон 104-ўринда (+5) жойлашган.

Россия рўйхатда 160-поғонани қайд этди. Украина эса 153-ўринни эгаллади. 

Энг тинчликсевар давлатлар деб Исландия, Янги Зеландия ва Ирландия топилди. Индекси энг паст бўлиб турган мамлакатлар: Афғонистон, Яман, Сурия, Россия ва Жанубий Судан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг