Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси ўзгарди

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси ўзгарди

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси («ЎзННТМА») кенгаши раиси Абдумажид Каримов ўз лавозимидан кетган ва унинг ўрнига Насриев Илҳом Исмоилович сайланган.

Илҳом Насриев 1966 йилда туғилган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: ҳуқуқшунос, иқтисодчи. Илмий даражаси: юридик фанлар доктори. Доцент илмий унвонига эга.

«Xabar.uz» маълумоти:

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси («ЎзННТМА»), демократик қадриятларнинг ҳаётга татбиқ этилишини рағбатлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш, уларни ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ихтиёрийлик, тенглик ҳамда демократик тамойиллар асосида тузилган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.

Хабар тўлдирилмоқда. Тез орада янги тафсилотларни маълум қиламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг