Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон шарқида машғулотлар давом этмоқда: Қуролли Кучлар куч тузилмалари бир жамоа бўлиб ҳаракатланмоқда

Ўзбекистон шарқида машғулотлар давом этмоқда: Қуролли Кучлар куч тузилмалари бир жамоа бўлиб ҳаракатланмоқда

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 9 апрелидан бошлаб Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулоти бошланган. Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, Қуролли Кучларнинг барча таркибий қисмлари томонидан биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ўтказилаётган машғулотлар 13 апрелга қадар давом этади. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотларга Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва бошқа бўлинмалари, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Бугун, 11 апрель куни Шарқий ҳарбий округининг бир нечта полигонида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти режасига мувофиқ куч тузилмаларининг минтақадаги вазият беқарорлигининг олдини олиш ҳамда чегараолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктларида жамоат тартибини сақлаш бўйича ҳаракатига оид масалалари амалда кўриб чиқилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг