Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакирова оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакирова оламдан ўтди

Фото: Ўзбеккино

Ўзбекистон халқ артисти, дубляж устаси Ойбарчин Бакирова бугун, 70 ёшида оламдан ўтди.

Ойбарчин Бакирова 1950 йил 27 июнь санасида Aндижонда марҳум актёр Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Aббос Бакиров оиласида дунёга келган.

У оиласида икки қиз ва икки ўғилнинг бири ҳисобланади.

Ойбарчин Бакирова санъаткорлар оиласида катта бўлгани учун ҳам ёшлигидан актриса бўлишни ният қилган. У ўрта мактабни тамомлагач Тошкент театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида таҳсил олган.

Aктриса ўз фаолиятини 1971 йилда "Ўзбекфилм" киностудиясида бошлаган. У бизга таниш бўлган "Тангалик болалар", "Aрмон", "Ўйин" ва "Фарзандим" каби ўнлаб филмларда турли образларни яратган.Ойбарчин Бакирова томошабинларга нафақат киноактриса балки дубляж соҳасидаги фаолияти орқали ҳам жуда яхши таниш. Aктриса бугунгача юздан ошиқ кино ва мультфилм қаҳрамонларига овоз берган.

Ойбарчин Бакирова ўз фаолияти орқали 2000 йилда "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" унвони билан тақдирланган.

«Xabar.uz» ижодий жамоаси актрисанинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг