Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди

2022 йил 17 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист,  «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Дилбар Маҳмудова 85 ёшда вафот этди.

Дилбар Маҳмудова 1936 йил 8 апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1959 йили Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган. Республика матбуотида унинг 300дан ортиқ публицистик мақоласи эълон қилинган.

Дилбар Маҳмудованинг илк китоби  «Ярим аср ёнма-ён» номи билан чоп этилган. Шундан сўнг унинг  «Ҳар мактубда умр лаҳзаси»,  «Ҳалима»,  «Ҳаётдан кейинги ҳаёт», «Мўйқаламда ёзилган роман», «Синмаган Сурхон қизи», «Меҳр қуёши», «Осмонмисиз, қуёшмисиз ё оймисиз, бувижон!» китоблари нашр қилинган.

Турмуш ўртоғи Тилаб Маҳмуд билан ҳаммуаллифликда «Умр шомидаги бахт», «Тортадирман жабрини», «Омонат дунё» номли пьесалар ёзган. Мазкур асарлар Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг