Ўзбекистонга 35 мингдан ортиқ хорижлик даволаниш учун келди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида жами 35 минг 401 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган.
Статистикага кўра, тиббий туризм йўналишида мамлакатга энг кўп ташриф буюрганлар Тожикистон фуқаролари бўлиб, уларнинг сони 19 минг 96 нафарни ташкил этган.
Кейинги ўринларда Қирғиз Республикаси 9 минг 552 нафар ва Қозоғистон 4 минг 582 нафар фуқаро билан қайд этилган. Бу уч давлат умумий тиббий туристлар оқимининг асосий қисмини ташкил қилди.
Ҳисобот даврида Афғонистондан 1 минг 280 нафар фуқаро даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Россиядан ташриф буюрган тиббий туристлар сони 772 нафарни ташкил этган. Яна 119 нафар хорижлик бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter